Jahon

Эрдўғон: конлардаги аварияларга чек қўямиз

Эрдўғон: конлардаги аварияларга чек қўямиз

Туркия шимолидаги Бартин вилоятидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида камида 41 киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни фожиа содир бўлган жойга ташриф буюрган Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам тасдиқлади.

Жума куни кечқурун Амасра туманидаги конлардан бирида маҳаллий вақт билан 18:15 атрофида портлаш содир бўлиб, 300 метр чуқурликда ёнғин юзага келган. Ўша пайтда 110 киши ер остида бўлган.

Йиғилганлар олдида сўзлаган Туркия раҳбари конлардаги аварияларга чек қўйилишига ваъда берди.

«Албатта, биз портлаш қандай содир бўлганини ва айбдорлар бор ёки йўқлигини аниқлаймиз. Ҳодиса ҳолатлари юзасидан терговни аллақачон бошлаб юборганмиз», – деди Эрдўғон. У бу жараённи шахсан ўзи назорат қилиш ниятида эканини айтди.

Шанба куни қурбонларнинг оила аъзолари ва дўстлари ўз яқинлари билан хайрлашди