Yangiliklar

Европада инқироз давом этмоқда. Франциядаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг учдан бир қисми ишламаяпти

Европада инқироз давом этмоқда. Франциядаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг учдан бир қисми ишламаяпти

Франциянинг йирик CGT касаба убшмаси умуммилий иш ташлашга чақирмоқда ҳамда вазирлар маҳкамасини намойиш билан боғлиқ Конституциявий ҳуқуқларни поймол қилишда айблаб, ҳукуматни судга бериш билан таҳдид қилмоқда. Аввалроқ Бош вазир Элизабет Борн ишчиларнинг бир қисмини жаримага тортиш, ҳаттоки қамоқ билан таҳдид қилиб, нефтни қайти ишлаш заводи ва ёқилғи терминалларига қайтишни буюрган эди. Парижда 12 йил олдин ҳам ҳудди шундай ҳолат рўй берган ва айнан ушбу чоралар қўлланилган.

Намойишчилар инфляцияни қоплаш ҳамда энергия магнатларининг топаётган  «супер улкан» даромадларидан улуш олиш истагида ойлик иш ҳақлари 10 фоизга оширишни талаб қилмоқда. Улар мамалкатдаги нефтни қайта ишлаш заводининг 7 тадан 6 тасини ҳамда ёқилғи терминалларини тўхтатиб қўйган.

Уч касаба уюшмасидан иккитаси Esso-Exxon компанияси билан келишувга эришди, бироқ чоршанба куни Total билан кечган музокаралар яна муваффақиятсизликка учради. Натижада француз ёқилғи қуйиш шохобчалари учдан бир қисми мижозларга хизмат қўрсата олмаяпти. Бутун мамлакат бўйлаб турли даражадаги узилишлар кузатилмоқда, аммо энг ёмон вазият Франциянинг шимолий қисми ҳамда Париж ҳудудида юзага келган.

Бир муддат аввал Элизабет Борн келгуси ҳафтанинг ўрталарида вазият изига тушиб кетишини айтган эди.