Мальдив Республикаси Ички ишлар вазири Шайх Имрон Абдулла бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди, деб хабар қилади ахборот хизмати.
Делегация вакиллари Самарқанд вилояти ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ишлар, ходимларга яратилган шароитлар билан танишди.
Меҳмонлар бугунги кунда мамлакатимизда жиноят содир этган шахслар билан ишлаш тизими, хусусан уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларга психологик кўмаклашиш ва иш билан таъминлаш масаласида амалга оширилаётган идоралараро ҳамкорлик жараёнини алоҳида эътироф этдилар.
Шундан сўнг, меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!