O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғонга таъзия йўллади, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олган кончилар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Шунингдек, Туркия Президенти ва халқига Россия, Белоруссия каби қатор қўшни давлатлардан ҳам таъзияномалар юборилган.