Субсидия олиш бўйича ажойиб янгилик!
Вазирлар Маҳкамасининг 20 апрелдаги [203-сонли] қарорига мувофиқ ягона интерактив давлат хизматлари порталида ногиронлиги мавжуд фуқароларга иш берувчилар учун субсидия ажратиш хизмати йўлга қўйилди. Эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар субсидия олишлари мумкин бўлади.
Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да рўйхатдан ёки авторизациядан ўтилади ва сўровнома тўлдирилади. Aризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади. Бунда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия олишлари мумкин.
Биламизки, кўпинча ногиронлиги бор шахслар иш топишга қийналишади. Имкониятлари бироз суст бўлишига қарамай, ишлашни истасаларда, аксарият корхона ва ташкилотлар уларга иш беришни хоҳлашмайди. Давлат томонидан берилаётган бундай рағбат мана шу тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилишига ишонамиз.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!