Yangiliklar

Сурхондарёда уйланишни ваъда қилиб, қизни 100 млн сўмга «ухлатган» йигитга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда уйланишни ваъда қилиб, қизни 100 млн сўмга «ухлатган» йигитга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида уйланишни ваъда қилиб, қизни 100 млн сўмга «ухлатган» йигитга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарг кўра, 5 октябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳига Т.Д. томонидан ариза тушган. Туманнинг Қўрғон маҳалласида яшовчи Т.Д. (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Унда шу туманда яшовчи, Д.Ж. 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар унга уйланишини айтиб, жами 100 000 000 (бир юз миллион) сўмлик нарса буюмларини ўзлаштириб кетганини билдирган.

Маълум қилинишича, 5 октябрь куни Д.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.