Jahon

Украина Қуролли кучлари Белгородни ўққа тутди

Украина Қуролли кучлари Белгородни ўққа тутди

Россия Федерацияси шаҳри Белгород Украина томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақида маҳаллий ҳокимият органлари ва гувоҳлар хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар шаҳар электр станциясига берилган. Кетма-кет портлашлардан сўнг бир қатор ҳудудларда электр таъминоти узилган.

Вилоят марказида ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари қайд этилди. Маҳаллий аҳоли воқеа жойидан фотосуратлар ва видеоларни нашр этади. Отишма натижасида кўп қаватли уйга зарар етган. Снаряднинг портламай қолган қисми 32-сонли лицей ҳудудидан топилган.

«Бугун ҳаво мудофааси яна фаоллашди. Губкина кўчасидаги уй вайрон бўлган. Барча хизматлар аллақачон мавжуд воқеа жойига етиб борган», — деди Белгород мери Антон Иванов телеграммдаги каналида.

Кейинроқ у шаҳарда тезкор штаб жойлаштирилганини маълум қилди. Уйма-уй юриш ўтказилиб, зарар кўрган хонадонлар аҳолиси меҳмонхонага жойлаштирилди.

Ўққа тутилгани ҳақидаги маълумотни Белгород вилояти раҳбари Вячеслав Гладков тасдиқлади. Шаҳарга қилинган ҳужум вақтида губернатор хизмат сафари билан Москвада бўлган. У автомобилда пойтахтдан Белгородга қайтди.

Белгород вилояти губернаторининг хабар беришича, Украина Қуролли кучларининг зарбаларидан сўнг электр станциясида юзага келган ёнғин ўчирилди, аммо шаҳар электр таъминотида ҳамон муаммолар мавжуд.

Ҳозирда иккита аҳоли пунктида вайроналар борлиги айтилмоқда. Вилоятдаги ўқув муассасалари эса онлайн режимга ўтказилди.