Jahon

Украина жанубида янги портлашлар қайд этилди

Украина жанубида янги портлашлар қайд этилди

Украина ҳимоячилари кунида Владимир Зеленский мамлакат Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини орден ва мукофотлар билан тақдирлади, шунингдек, ҳарбий қисмларга фахрий унвонлар топширди. Тантанали маросим Киевдаги Мариинский саройида бўлиб ўтди.

Аммо Украинага берилаётган зарбаларнинг кети узилмаяпти.

Мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, Россиянинг ҳафта бошидаги шиддатли зарбаларидан сўнг аксарият ҳудудларида электр таъминоти тикланган.

«Русларда ҳали ҳам ҳужумларни амалга ошириш учун одамлар бор. Улар ҳамон шаҳарларимиз ҳамда бутун европаликларга террористик ҳаракатлар ёғдириши, шунингдек, бутун дунёни шантаж қилиш қобилиятига эга. Аммо уларда бунинг учун энди имконият йўқ. Чунки Украина олдинга силжимоқда», деди Владимир Зеленский.

Шанба куни эрталаб Киевда ҳамда Қримдан ташқари барча ҳудудларда яна ҳаво орқали огоҳлантириши сигналлари эълон қилинди. Ҳаво ҳужуми ракета зарбалари хавфи юзага келгани боис аҳолига яшириниш тавсия қилинди. Запорожье ва Днепропетровск вилоятларида эса портлашлар қайд этилган.