Украиналик аскарлар Буюк Британиялюда ҳақиқий жангларга тайёргарлик кўришмоқда. Тез орада уларга Европа бўйлаб шу каби дастурларнинг бошқа иштирокчилари ҳам қўшилади. Бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг Европа Иттифоқи элчилари 15 минг украиналик аскарни тайёрлаш учун ўқув миссиясини яратишга келишиб олди. Ҳозирга қадар, асосан, Британия ҳарбийлари украиналикларга муҳим жанговар маҳоратни ўтказиб келган.
Украиналик янги аскар «Панда»: «Британиялик ва украиналик инструкторлар бизга нимани ўргатишди? Биз тактик, тиббий, психологик тайёргарликдан ўтдик, шунингдек, халқаро ҳуқуқ асосларини ўргандик. Мен жанг майдонига киришга ва ўрганганларимни шу ерда кўрсатишга тайёрман», деди.
Кемплей Бучан-Смит, Британия армияси подполковниги: «Шубҳасиз, мудофаа – бу жанговар тайёргарлик турларидан бири, аммо Украинанинг мамлакат шарқида эришган муваффақиятларини инобатга олган ҳолда, биз машғулотларнинг моҳиятини ўзгартирдик ва эътиборни ҳужумкор операцияларга қаратдик. Шунинг учун улар эришган ютуқларни давом эттиришга мутлақо тайёр», деб таъкидлади.
Украиналик аскарлар хорижда ўқитилаётган бир пайтда, Россияда сафарбарлик давом этмоқда. Пайшанба куни Украинада Челябинск вилоятидан сафарбар қилинган беш киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Сафарбар қилинган рус аскарларининг нотўғри ўқитилгани сабаб биринчи ўлими ҳақидаги хабарлар Россия ҳарбий қўмондонлигини танқид қилишнинг янги тўлқинини келтириб чиқарди, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти экспертлари.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!