Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг 234-кунининг охирида қуйидагича мурожаат билан чиқди:
«Биз душманларнинг имкониятларини, Россия армиясининг Украина тупроғи бўйлаб террор тарқатиш қобилиятини камайтириш учун ҳамма нарсани қиляпмиз. Биз террорчиларнинг логистикасини, уларнинг отрядлари ва штаб-квартираларини доимий равишда йўқ қиламиз.
Фақат ўлдирилган душманнинг умумий йўқотишлари аллақачон олтмиш беш мингга яқинлашмоқда. Кремлдаги бир ҳовуч одамлар ҳақиқатни тан олмагани учун жуда кўп Россия фуқаролари ўз жонини беряпти.
Россиянинг «могилизация» жараёнлари қандай кетаётганини кўриб, ҳатто юз минглаб ҳалок бўлган фуқаролар ҳам Кремлни бирор нарса ҳақида ўйлашга ундамай олмайди, деб айтиш мумкин.
Украина учун фақат ҳақиқий ғалабалар, фақат эркин дунё томонидан ўзини рус террори ва шантажидан ҳақиқий ҳимоя қилиш – санкциялар билан ҳимоя қилиш, Украина ёрдамида ҳимоя қилиш – фақат босқинчиларни Украина тупроғидан бутунлай чиқариб юбориш ва террорчи давлатнинг тажовузкор имкониятларини йўқ қилиш – буларнинг барчаси тинчликни таъминлаш йўлидир.
Россия учун террор имконсиз бўлганда тинчлик мумкин бўлади».
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!