Jahon, Yangiliklar

Белгород воқеаси бўйича тергов бошланди

Белгород воқеаси бўйича тергов бошланди

Тергов қўмитасининг Бош ҳарбий тергов бошқармаси Белгород вилоятидаги полигонда содир бўлган отишма бўйича жиноий иш қўзғатди, деб хабар берди департаментнинг Телеграм-каналида.

«Россия Тергов қўмитасининг Бош ҳарбий тергов бошқармаси Белгород вилоятидаги ноқонуний ҳаракатларни аниқлаш бўйича жиноий иш қўзғатди. Полигонда содир бўлган отишмалар натижасида 11 киши ҳалок бўлган, 15 нафари турли даражада тан жароҳати олган», — дейилади матбуот хабарида.

Аввалроқ, Мудофаа вазирлиги воқеани теракт, деб атаган эди. Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, МДҲ давлатларидан бирининг икки фуқароси Белгород яқинидаги Ғарбий ҳарбий округ полигонида машғулотлар вақтида одамларни отиб ташлаган, улар орасида ҳарбий амалиётлар зонасига боришни истаган кўнгиллилар ҳам бор эди. Ҳужум қилганлар жавоб ўқлари билан ўлдирилган.