Yangiliklar

«Эсиз эркаклар». Фарғонада яланғоч ҳолатда ўйинга тушиб, видеосини эълон қилган тиктокерларга чора кўрилди (видео)

«Эсиз эркаклар». Фарғонада яланғоч ҳолатда ўйинга тушиб, видеосини эълон қилган тиктокерларга чора кўрилди (видео)

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яланғоч ҳолатда ўйинга тушиб, видеосини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган йигит ва унинг шерикларига чора кўрилди.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида видеодаги эркакларнинг шахсига ойдинлик киритилган.

«Ярим-ялонғоч ҳолатда сармаст ҳолатда видеога тушганмиз. Сизлардан кечирим сўрайман. Бошқа бундай иш қилмайман», — дейди улардан бири.

Маълум қилинишича, ушбу видеони эълон қилган Тиктокер эркак бундан аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган. Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахслар томонидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим қилинган. Улар майда безорилик содир этганлиги учун, ҳар бирига 15 суткадан қамоқ жазоси белгиланди.