Jahon, Yangiliklar

Хитой ТИВ: хитойликлар зудлик билан Украинани тарк этиши керак

Хитой ТИВ: хитойликлар зудлик билан Украинани тарк этиши керак

Хитой ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини Украина ҳудудини тарк этишга чақирди, деб хабар қилди Хитой давлатига қарашли Global Times твиттерида.

Украинада бўлган Хитой Халқ Республикаси фуқароларини «эҳтиёт чораларини кучайтириш ва эвакуация қилишга» чақирилади, мамлакат элчихонаси жўнаб кетишни ташкил этишга ёрдам беришга тайёр, дейилади хабарда.

Ҳафта бошида ХХР ваколатхонаси ватандошларини зарурат бўлмаса, Украина ҳудудида қолмасликка чақирган эди. «Қайноқ» нуқтанинг хавфсиз бўлган пайтини мўлжаллаб ўз вақтида тарк этиш чораларини кўриш тавсия этилган. Шунингдек, АҚШ элчихонаси ҳам Украинани тарк этишга чақириғини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Владимир Путин Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан бўлиб ўтган тезкор йиғилишда Украина инфратузилма объектларига аниқ бошқариладиган қуроллар билан оммавий зарба берилганини маълум қилди. Путин Қрим кўпригида содир бўлган воқеани фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган теракт, деб атади. Унинг сўзларига кўра, Киев ўзини энг жирканч террорчи гуруҳлар билан бир қаторга қўйган ва Киев режимининг жиноятларини жавобсиз қолдириш шунчаки мумкин эмас.