Jahon, Yangiliklar

Космосдаги 6 ойлик «саёҳат» якунига етди

Космосдаги 6 ойлик «саёҳат» якунига етди

Италиялик астронавт Саманта Кристофоретти қарийб олти ойлик космик саёҳатдан сўнг уйига қайтди. SpaceX компаниясининг Crew Dragon ҳаво кемаси жума куни Флорида қирғоқларига муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Қўниш ҳудудидаг об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли МКСдан туширишни бироз муддатга қолдиришга тўғри келди. SpaceXга келган тўртинчи экипажда Кристофореттидан ташқари америкаликлар Кьелл Линдгрен, Боб Хайнс ва Джессика Уоткинс ҳам бор эди.

Европалик астронавт Саманта Кристофореттининг июль ойида, Халқаро космик станция (ХКС) бортида доимо «ўзига хос ҳид» бор, унга кўникиш учун бир неча кун керак бўлишин таъкидлаган эди.

«Бир неча ой олдин бу эрга келганимда, дарҳол ўзига хос ҳидни ҳис қилдим ва бу мени бир зумда биринчи парвозимга қайтаргандек бўли. Аммо бир неча кун ичида мен бунга кўникиб қолдим ва энди бу ҳидни ҳис қилмаяпман», деди Кристофоретти.

Маълумот учун, Европа космик агентлигининг учинчи аёл космонавти ва Италия космик агентлигининг биринчи аёл космонавти жинс Саманта 1977 йил 26 апрелда дунёга келган. Аёллар ўртасида парвоз давомийлиги бўйича 199 кун, 16 соат, 42 дақиқалик рекорд эгаси, шунингдек, барча ЕКА астронавтлари орасида парвоз давомийлиги бўйича рекорд қайд этган. Бу рекорд 289 кун орбитада бўлган аёл астронавт Пегги Уитсон томонидан янгила