Jahon, Yangiliklar

Оқ уй: Аббоснинг Путин билан учрашувдаги сўзларидан ғазаб отига минди

Оқ уй: Аббоснинг Путин билан учрашувдаги сўзларидан ғазаб отига минди

Оқ уй Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Россия президенти Владимир Путинга Байден маъмуриятига ишонмаслигини айтганидан «жуда ҳафсаласи пир бўлди», деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Axios.

Нима учун бу муҳим: Байден маъмурияти лавозимга киришган кунидан бошлаб Фаластин халқига Трамп етакчилик даврида қисқартирилган юз миллионлаб доллар миқдоридаги ёрдамни қайта тиклаган эди.

Хабар кўра, Аббос Қозоғистондаги халқаро саммит доирасида Путин билан учрашиб, унга фаластинликлар Америкага ишонмаслигини ҳамда АҚШ Исроил ва Фаластин маъмурияти ўртасида мустақил воситачилик қила олмаслигини айтган.

Шу билан бирга, Вашингтон Россия президенти Фаластин ва Исроил ўртасидаги можарони ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳамкор эмас, деб ҳисоблайди.

«Биз унга ишонмаймиз, унга суянмаймиз ва ҳеч қандай ҳолатда муаммони ҳал қилишда Америка ягона томон эканлигига қўшила олмаймиз», – деб таъкидлаган Аббос.

Шунингдек, Фаластин президенти Россиянинг фаластинликларни қўллаб-қувватлаётганидан «бахтли ва мамнун» эканини қўшимча қилган.