Yangiliklar

Ўзбекистонда никоҳдан ажралиш коэффициенти энг юқори бўлган 10 ҳудуд маълум қилинди

Ўзбекистонда никоҳдан ажралиш коэффициенти энг юқори бўлган 10 ҳудуд маълум қилинди

Ўзбекистонда 1 октябрь ҳолатига никоҳдан ажралиш коэффициенти энг юқори бўлган 10 ҳудуд қайси эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида ҳар 1000 доимий аҳолисига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти энг юқори бўлган ҳудудлар:

  • Гулистон шаҳри 3,5 та;
  • Янгиер шаҳри 3,3 та;
  • Сирғали тумани 3,1 та;
  • Олмалиқ шаҳри 2,9 та;
  • Ширин шаҳри 2,9 та;
  • Бектемир тумани 2,5 та;
  • Қибрай тумани 2,5 та;
  • Чипчиқ шаҳри 2,4 та;
  • Бухоро шаҳри 2,4 та;
  • Фарғона шаҳри 2,4 та.