Париждаги норозилик намойишлари ўтказилаётган жойда радикаллар пайдо бўлди, провокациялар бошланди, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишни бошлади.
Франция пойтахтида Жан-Люк Меленшоннинг «Бўйсунмаган Франция» сўл партияси, «Европа-экология-яшиллар» партияси, Социалистик партия, шунингдек, бир қатор партия, касаба уюшмалари ҳамда ассоциацияларнинг чақируви билан яшаш нархининг ошишига қарши намойиш бўлиб ўтмоқда.
Марш маҳаллий вақт билан 15:00 (Москва вақти билан 16:00) атрофида Миллат майдонидан бошланди. Намойишчилар колоннасини бир неча томондан полициячилар қуршаб олган.
Намойишчилар талаблари орасида маош ва ижтимоий нафақаларни ошириш, электр энергияси нархини музлатиш, солиқдага имтиёзлар, экологик лойиҳаларга сармоя киритиш каби масалалар бор. Намойишчилар ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари ошишига, шунингдек, пенсия ёшини оширишга ҳам қарши чиқмоқда.
«Сариқ камзуллилар» ҳаракати иштирокчиларидан фикрича, улар французларни қашшоқликдан қутқариш учун келган. Макрон мамлакатимизни вайрон қилиб, бутун жамоат мулкини йўқ этмоқчи. Ноябрдан бошлаб барча ёқилғи, бензин ва дизель нархи 3 евродан ошиб кетиши маълум бўлгач, ҳаракат бошланган.
Бундан ташқари, йиғилганлар Париж томонидан Украинага ҳарбий ёрдам кўпайтирилаётганидан норозилик билдиришган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!