Jahon, Yangiliklar

Россиянинг Ғарбий ҳарбий окурги таркибида бўлган терорчилар 30 га яқин ҳарбийни отиб ташлади

Россиянинг Ғарбий ҳарбий окурги таркибида бўлган терорчилар 30 га яқин ҳарбийни отиб ташлади

Россиянинг Белгород вилоятидаги Ғарбий ҳарбий округининг полигонида МДҲ давлатларидан бирининг икки фуқароси террорчилик ҳаракатини амалга оширган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар тарқатган.

15 октябрь куни содир этилган теркат оқибатида 11 киши ҳалок бўлган ва 15 киши яраланган. Яраланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага жойлаштирилган. Ҳозирда уларнинг ҳолати қай даражада эканлиги маълум қилинмади.

Маълум бўлишича, Белгород вилоятидаги полигонда кўнгиллилар иштирокидаги машғулот вақтида террорчилар бўлинма шахсий таркибига қарата ўқ узишни бошлаган. Тезкор содир бўлган воқеалар жараёнида терорчилар йўқ қилинган.