Самарқанд шаҳрида йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари иштирокида жанжал содир бўлди. Бу ҳақида вилоят ИИБ расмий саҳифасида маълум қилинди.
Хабарга кўра, 2022 йил 10 октябрь куни соат 16:30да Самарқанд шаҳар Дахбед-Рудакий кўчалари кесишмасида йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж., 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори билан йўловчи олиш бўйича ўзаро тортишиб қолиб, жанжал юзага келган.
Жанжал давомида томонлар бир-бирларига тан жароҳатлари етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!