Jahon, Yangiliklar

Тезкор: Истанбулда осмонўпар бино ёнғин қуршовида қолди

Тезкор: Истанбулда осмонўпар бино ёнғин қуршовида қолди

Истанбул шаҳрининг Кадикўй даҳасида жойлашган 24 қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Фикиртепе маҳалласи Рузгар кўчасида юз берган ҳодиса сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, пастки қаватлардан бошланган ёнғин тезда бинонинг юқори қаватига етиб борган.

Хабарларга кўра, минтақага юборилган Кадикўй, Ускюдар, Умрание ва Картал ўт ўчирувчиларининг ёнғинни ўчириш ишлари билан боғлиқ ҳаракатлари давом этмоқда. Бино аҳолиси хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинди.