Exoskeleton boot «одамларга камроқ ҳаракат билан 9% тезроқ юриш имконини беради»
Олимлар томонидан одамларга 17% камроқ ҳаракат билан 9% тезроқ юриш имконини берувчи экзоскелет оёқ кийим ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда the independent нашри хабар бермоқда.
AҚШнинг Stanford университети тадқиқотчиларининг таъкидлашича, робот оёқ кийим махсус мушаклари билан ишлайдиган моторга эга бўлиб, ҳар қадамда фойдаланувчига қўшимча туртки беради.
Жамоанинг таъкидлашича, унинг «Nature» журналида чоп этилган иши ногиронлиги бўлган одамларга «бутун дунё бўйлаб хоҳлаганча ҳаракат қилишда» ёрдам бериши мумкин.
Stanford биомехатроника лабораториясида фан доктори сифатида экзоскелет устида ишлаган ва тадқиқотнинг биринчи муаллифи бўлган Patrick Slade PA news ахборот агентлигига шундай деди: «Биз ёрдам беришга умид қилаётган бир қанча клиник популяциялар бор, улар орасида кексалар ва касал одамлар жой олган. Инсульт каби турли хил шароитларда мушаклар кучсизлиги ва ахиллес тендон зўрайиши каби касалликлар ортидан келиб чиқадиган асоратлар инсонлар саломатлигига жиддий ҳавф солади.
Биз ёши катталар билан қурилмамиздан фойдаланишнинг афзалликларини ўрганиш учун тадқиқотлар ўтказишни бошлаймиз. Умуман олганда, кекса одамларда мушаклар йўқолади, секинроқ юришади ва ёшлар билан бир хил тезликда юриш учун кўпроқ ҳаракат талаб этилади. Шунинг учун бу тенденцияларни қайтаришга ёрдам бериш имкониятидан хурсандмиз.
Бунинг учун аниқ ёрдам кўрсатиш учун тақиладиган қурилмалар орқали куч ва оёқ билаги зўр ҳаракатни ўлчаймиз. Бу орқали одамлар юрганда қурилмани эҳтиёткорлик билан бошқариш ва улар учун хавфсиз, кўзга ташланмайдиган тарзда ёрдам бериш имкони юзага келади».
Жаноб Слейд яна шундай қўшимча қилди: «Келгуси кўп йиллик меҳнатимиз натижасини кўрамиз. Самарали портатив экзоскелетлар ғоялари кўп одамларга ҳаракатчанлик қийинчиликларини енгиш ёки фаол, мустақил ва мазмунли ҳаёт кечириш қобилиятини сақлаб қолишга ёрдам беришига умид қиаман».
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, энергияни тежаш ва тезликни ошириш 30 фунтли рюкзакни олиб ташлаш билан тенг эди.
Stanford Биомехатроника лабораториясига раҳбарлик қилувчи машинасозлик кафедраси доценти ва тадқиқот муаллифларидан бири Steve Collins шундай дейди: «Биз тахминан 20 йилдан бери шу мақсадда ишлаяпмиз ва ростини айтсам, бир оз ҳайратдаман. Ниҳоят буни уддалай олганимиздан хурсандман».
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!