Jahon, Yangiliklar

Туркия: бир кечада иккинчи йирик ёнғин

Туркия: бир кечада иккинчи йирик ёнғин

Аданада алюминий фабрикасининг чиқинди пластик материаллар жойлашган қисмида ёнғин содир бўлди.

Марказий Сейҳан туманидаги алюминий заводининг пластик материаллар қисмидан тутун чиқаётганини кўрган ходимлар вазиятни полиция ва ўт ўчирувчиларга хабар қилган.

Воқеа жойига зудлик билан полиция ва ўт ўчириш бригадаси жўнатилди.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга уринаётган бир пайтда, полиция гуруҳлари ҳам олов устига ТОМА билан сув пуркаш орқали ўчириш ишларида иштирок этди.

Ёнғин жойига яқин бўлган пластик чиқинди уюмларининг бир қисми ўт ўчириш гуруҳлари томонидан устига сув сепилиб, қурилиш ускуналари билан бирга оловдан узоқлаштирилди.

Ўт ўчирувчилар томонидан назорат остига олинган ёнғинда совутиш ишлари давом этмоқда.