Yangiliklar

Жиззахда мактаб ўқувчиси электрон сигарет чеккани акс этган видеога муносабат билдирилди

Жиззахда мактаб ўқувчиси электрон сигарет чеккани акс этган видеога муносабат билдирилди

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида мактаб ўқувчиси электрон сигарет чеккани акс этган видеога расмий муносабат билдирилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳолат бўйича, Жиззах шаҳар ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси, шаҳар прокуратураси, вилоят халқ таълими бошқармаси, шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда ички ишлар бўлими инспектор психологлари ижтирокида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижасида Жиззах шаҳар Маданият маҳалласи 36-уй 7-хонадонда яшовчи 2008 йилда туғилган Жиззах шаҳар ХТБга қарашли 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси Н.Х. эканлиги аниқланди.

У 15 октябрь куни соат тахминан 13.00 ларда мактабдан уйига кетаётган вақтида, мактаб тўғрисида жойлашган дўкон олдида 2004 йилда туғилган Б.А унинг электрон сегарет чекиб юрганлигини кўрган. Шундан сўнг нега чекаётганини сўраган, лекин уни чекишга мажбурламаган ва унга ушбу ҳолатни видеога олаётганини айтиб огоҳлантирган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан вояга етмаган Н.Хнинг онаси Қ.Шга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-модда 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.