Жиззах вилояти Янгиобод туманида яшовчи эркак 22 апрель куни қизининг номига кредит олгани аниқланди. Бу ҳақда «Постда» хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.Э. қизи М.А.нинг номига 20 миллион сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Айбланувчи бу ишни қизининг электрон имзосидан фойдаланиш йўли билан амалга оширган.
Кредитни қайтариш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгач, отанинг сири ошкор бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!