Дания қироличаси Маргрете янги музей очди. У ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Стивенс Клинт ҳудудида жойлашган. Бу ерда Чиcулуб метеоритининг изларини кўриш мумкин. У тахминан 66 миллион йил олдин Ерга тушиб, сайёрадаги бутун ҳаётнинг ярмидан кўпини, жумладан динозаврларни ҳам йўқ қилган, деган фаразлар бор.
Музейда Ердаги ҳаётни ўзгартирган воқеа ҳақида сўзловчи ноёб экспонатлар жой олган. Унинг тарихи ва ривожланиши ҳақида фильм ҳам намойиш этилади.
Музей куратори Тове Дамхольтнинг сўзларига кўра, бу умумий ҳикоя, барча учун муҳим бўлган воқеа ҳисобланади. Чунки тарихдаги глобал фалокат бутун ҳаётни йўқ қилиб, ўрнига бугун дунё пайдо бўлган. Экспозициялар жуда ҳам таъсирли бўлиб, инсон қалбига кириб боради.
Гўзал қояда жойлашган интерактив музей Дания пойтахти Копенгагендан атиги бир соатлик масофада жойлашган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!