Yangiliklar

Ҳаммани даҳшатга солувчи қора туйнукдан материа ажралиб чиқди

Ҳаммани даҳшатга солувчи қора туйнукдан материа ажралиб чиқди

Олимларнинг кузатувига кўра илк марта қора туйнукдан уларга номаълум бўлаган материя қора туйнукдан илгари ҳеч қачон кузатилмаган тарзда ажралиб чиққан.

Бу каби ғалати ҳодисалар 2018 йилда, олимлар Ердан тахминан 665 миллион ёруғлик йили узоқликдаги қора туйнук томонидан майда юлдуз парчаланиб кетганини кўрганларида бошланган.

Бундай ажойиб ва ғалати хатти-ҳаракатлар қора туйнукларни ўрганаётган олимлар учун нисбатан одатий ҳолган айланган бўлиб, қора туйнук яқин атрофдаги бошқа нарсаларни парчалаш тенденциясига эга ва шунинг учун бу ҳолат унчалик қизиқ эмас эди.

Aммо уч йил ўтгач, ўша қора туйнук қайта жонланиб, материани ташлаб кетганидан олимлар ҳайратда қолишди. Бироқ ғайриоддий бўлса-да, у ҳеч қандай янги нарсани ютмаган.

«Бу бизни бутунлай ҳайратда қолдирди – ҳеч ким илгари бундай нарсани кўзатишга муваффақ бўлмаган», деди ғалати қора туйнук бўйича янги тадқиқотнинг бош муаллифи Йветте Cендес.

Олимларнинг фикрича, материа қора туйнукдан буткул ажралиб чиқиб кетган. Улар бу жараён қандай сабабларга кўра содир бўлганини ҳали аниқ билишмайди, аммо кейинги тадқиқотлар қора туйнукларнинг драматик “овқатланиш” усулларини яхшироқ тушунишга имкон беради, деб умид қилинмоқда.