Ҳиндистон шарқидаги Бихар штатида рўй берган фалокат оқибатида етти киши ҳалок бўлди.
Катихар шаҳри расмийларига кўра, 15 октабр оқшомида Баранди дарёсида фермерлар, жумладан аёллар ва болалар бўлган қайиқ ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, икки киши қирғоққа сузиб чиқишга муваффақ бўлган. Бедарак йўқолганларни излаб топиш учун одамлар қидирув-қутқарув ишлари бошланган.
Полиция департаменти матбуот котиби Видхан Чандранинг Anadolu нашрига маълум қилишича, ҳозиргача 7 киши, жумладан, болалар ва аёлларнинг жасади топилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!