2007 йилда чиқарилган биринчи авлод iPhone (қадоқдан очилмаган) смартфони якшанба куни кимошди савдосида 39 340 долларга сотилди. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Биринчи авлоднинг муҳрланган нусхаси аъло ҳолатда. Қадоқлаш юзаси ва бурчаклари деярли бенуқсон, завод муҳри бузилмаган. Янги телефон, фаоллаштирилмаган. Коллекторлар ва инвесторлар учун намунани бундан ҳам мукаммал ҳолатда топиш қийин, — дейилади лот тавсифида.
Шунингдек, унда 2007 йил 9 январда Стив Жобс томонидан илк бор тақдим этилган iPhone smartфон саноатини бутунлай ўзгартириб, «замонининг энг муҳим ва кенг тарқалган ихтироларидан бирига» айлангани таъкидланган.
Business Insider янгиликлар портали таъкидлаганидек, 2007 йилда биринчи iPhone модели 599 долларга тушган.
АҚШ Меҳнат департаменти статистика бюроси маълумотларига кўра, аукционда сотилган смартфон инфляцияни ҳисобга олган ҳолда ўтган йиллар давомида қарийб 45 баробар қимматлашган.
Аввалроқ, Apple нега iPhone 14 ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан воз кечгани ҳақида хабар берилганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!