Jahon, Yangiliklar

Киев марказига камикадзе дронлари ҳужум қилди

Киев марказига камикадзе дронлари ҳужум қилди

Эрта тонгда шаҳар мэри Виталий Кличко Киевда яна портлашлар бўлаётганини хабар қилди. У портлаш пойтахт марказидаги Шевченко туманида содир бўлганини ёзган.

Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрей Ермак пойтахти камикадзе дронлари томонидан ҳужумга учрагани маълум қилинди.

Натижада бир нечта уй зарар кўрган. Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, «Укренерго» миллий энергетика компанияси биноси ёниб кетган. Минтақавий ҳарбий маъмурият зарбалар муҳим инфратузилмага берилганини тасдиқлади.

Одесса, Николаев ва Харьков вилоятларида ҳам портлашлар қайд этилган.

Киев марказида транспорт ҳаракати тўхтатилди. Шаҳар ва вилоятда ҳаводан огоҳлантириш эълон қилинган. Шу билан бирга, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга туширилди. Аҳоли хавфсиз жойларда яширинишга чақирмлмоқда.