Наманган вилояти Қамчиқ довонида юк машинаси йўқ ўртасидаги тўсиққа урилиш оқибатида жарликка тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат 17 октябрь куни соат 21:09 да А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 223 кмда содир бўлган. Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланган «И» русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилганлиги сабабли йўлнинг қарама-қарши йўналиши орқали пастки жарликка тушиб кетган.
Қайд этилишича, воқеа жойига вазирликнинг «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари етиб бориб, жарликка тушган юк машинасини махсус техникалар ёрдамида чиқариб олган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Ангрен марказий шифохонасига юборилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!