Yangiliklar

Қашқадарё ҳокимининг икки ўринбосари вазифасидан озод этилди

Қашқадарё ҳокимининг икки ўринбосари вазифасидан озод этилди

Қашқадарё вилоятининг икки нафар ўринбосари вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳабар берди.

Хабарга кўра, Рустам Юлдошев ва Акбар Эшонқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. Рустам Юлдошев ўрнига Анвар Қобилов, Акбар Эшонқулов ўрнига Муродулла Азизов ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Рустам Юлдошев Президенти Администрасияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё вилояти филиали раҳбари лавозимида, Акбар Эшонқулов эса ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.