Yangiliklar

Қашқадарёдаги қамоқхонадан маҳкум қочиб кетди

Қашқадарёдаги қамоқхонадан маҳкум қочиб кетди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги манзил колониясидан маҳкум қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Хабарга кўра, 4-минтақавий ҳудуд 35-сон манзил колониясида Жиноят кодексининг 118-моддаси бўйича жазо муддатини ўтаб келган маҳкум П.З. 15 октябрь куни соат 18.00 ларда колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.

Қидирув жараёнида маҳкум П.З. рухсатсиз чиқиб кетганлиги ва 20.35 да манзил муассаса ҳудудидан ташқарида эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан маҳкум П.З.нинг ушбу тартиббузарлигига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда.