O‘zbekiston, Yangiliklar

Қонун лойиҳаси рад этилди

Қонун лойиҳаси рад этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, «Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Лойиҳада «Ипотека тўғрисида»ги қонунга гаров хати билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни мижозларга қулайлик яратиш, соддалаштириш мақсадида ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.

Биринчи навбатда гаров хатини онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказларига бориш орқали расмийлаштириш имкониятини, шунингдек, электрон гаров хати концепциясини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида бир қанча баҳсли нормалар акс этгани боис фракция аъзоларининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди. Шу туфайли мазкур қонун лойиҳасини янада пишиқ-пухта ишлаш мақсадида навбатдаги фракция йиғилиши кун тартибига киритиш учун қолдириш мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.