Эрон президенти Иброҳим Раисининг айтишича, америкаликлар Эрон халқининг тараққиёт соҳасида қўйган ҳар бир конструктив қадамидан ғазабда ва мамлакатда хавфсизлик йўқлигидан хурсанд.
Якшанба куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида қилган баёнотида Раиси Эронда иш ташлашлар ва тартибсизликларни келтириб чиқараётган АҚШ позициясига тўхталиб ўтди. Ўзга давлатда тартибсизликлар келтириб чиқариш ва мулкни йўқ қилиб, вайронагарчиликларга йўл қўйилиши Эрон Ислом Республикаси асосчиси Имом Ҳумайнийнинг (яна бир бор) Американи «Буюк шайтон», деб атаган ўлмас сўзларини эслатганини таъкидлади.
Президент, шунингдек, минтақада содир бўлаётган қўпорувчилик, қотиллик ва тартибсизликлар илдизлари чуқурроқ ўрганилса, унда Американинг излари ва ғаразли ҳаракатлари фош этилиши мумкин эканини таъкидлади.
Раиси сўзида давом этар экан: «Вашингтоннинг ўтган 70 йил давомида Фаластин ичидаги сионистик тузилманинг жиноятларига нисбатан нотўғри қараши ва АҚШ қўшинлари томонидан Афғонистон ҳудудининг йигирма йил давомида босиб олиниши — бу шайтондан келаётган ёвуз ҳаракатларнинг бир неча мисоли холос», — деди.
Хулоса ўрнида, Раиси бу душманнинг режалари онгли Эрон халқига тўлиқ ошкор бўлганини ва улар бу сафар ҳам ўз душманига қарши курашиш имкониятини қўлдан бой беришини айтди. Шунингдек, мамлакат тараққиёт ва фаровонлик сари қатъий ҳамда улуғвор ҳаракат билан одимлашда давом этишини таъкидлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!