O‘zbekiston, Yangiliklar

Рокировкалар иш бермаганда: энди вазир ўринбосари ҳоким, ҳоким ўринбосари бошқарма бошлиғи

Рокировкалар иш бермаганда: энди вазир ўринбосари ҳоким, ҳоким ўринбосари бошқарма бошлиғи

Эшонқулов Акбар Бурхонович Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар А. Эшонқулов Қашқадарё вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Латифжонов Азизбек Рахимович Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

А.Латифжонов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг моддий-техника ва молия-иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Бердикулов Сирожиддин Валикулович Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди

С.Бердикулов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.