Тошкент шаҳар Миробод туманидаги беш мингта хонадонда 17 октябрь куни газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Миробод тумани, Мунис кõчасидаги õрта босим д-630 ммли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 17-октабр куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Қõйлиқ ота, Баратхõжа, Баёт, Парвона, Билимдон маҳаллаларида, Қõйлиқ 1-2-3-4-мавзелардаги жами 5000 та хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги 81 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан:
- Нонвойхона 29 та;
- Умумий овқатланиш шохобчаси 29 та;
- Спорт мажмуаси 3 та;
- Меҳмонхона 4 та;
- Ишлаб чиқариш корхонаси 14 та;
- МТТ 1 та.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!