Jahon, Yangiliklar

Дунёни сув босмоқда. Непал ҳам тошқинлар туфайли ўнлаб қурбонлар берди

Дунёни сув босмоқда. Непал ҳам тошқинлар туфайли ўнлаб қурбонлар берди

Непалда тинимсиз ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича қурбон бўлганлар сони бундан бир неча баробар ортиб кетиши мумкин.

Энг кўп зарар кўрган мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги бир қанча вилоятлардан минглаб одамлар эвакуация қилинди. Шунингдек, Карнали провинсияси бўйлаб камида 18 киши бедарак йўқолган, юзлаб уйлар тошқиндан зарар кўргани ҳақида айтилмоқда.

The Kathmandu Post газетасининг хабар беришича, дафн маросимида қатнашган 13 киши Каликот шаҳридаги Tilagupha Municipality-4 шаҳридаги Рачулида кучли кўчки туфайли бедарак йўқолган ва яна икки киши ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган.

Якшанба куни Мугу шаҳрида Chhayannath Rara муниципалитетидаги Салим қишлоғига кўчки тушиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган эди. Полиция маълумотларига кўра, табиий офатда бир қишлоқ аҳолиси ҳамон бедараклигича қолмоқда.

Ҳукумат бир неча вилоятларга вертолётларда ёрдам юборди. Шунингдек, Unicef томонидан Непал ғарбидаги одамларга озиқ-овқат ва дори-дармон тарқатаётилаётганлиги маълум қилинди.