Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳи қайта таъмирлашдан сўнг яна мухлисларга ўз бағрини очди.
Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Навбаҳор» учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Наманганликларнинг икки голи Искандеров ва Марушич номига қайд этилди. «Йўлбарслар» сафида ягона голни Мусаев киритди.
Шу тариқа, «Навбаҳор» очколари сонини 43 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 1-поғонадан жой эгаллаган.
«Нефтчи» ҳисобида 26 очко мавжуд бўлиб, клуб 10-поғонани банд этган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!