Samsung LPDDR5X DRAM дунёдаги энг тезкор оператив хотирани тақдим этди. Унинг тезлиги 8,5 Гбит/с ни ташкил этади.
Бугун Samsung Electronics ўзининг LPDDR5X сўнгги оператив хотираси саноатнинг энг юқори тезлиги 8,5 Гбит/с га эришгани ва ундан Snapdragon платформаларида фойдаланиш мумкинлигини эълон қилди.
Samsung Electronics хотира маҳсулотларини лойиҳалаштириш гуруҳи ижрочи вице-президенти Даниел Лининг сўзларига кўра, LPDDR5X DRAMнинг бундай тезлиги Samsung ва Qualcomm ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик натижасидир.
Qualcomm Technologies компаниясининг маҳсулотларни бошқариш бўйича вице-президенти Зиад Aсгар Qualcomm ўзининг Snapdragon мобил платформасида 8,5 Гбит/с LPDDR5X ни жорий қилган биринчи компания бўлишини тасдиқлади.
Унинг қўшимча қилишича, фойдаланувчилар учун Samsung’нинг янги хотираси ўйинлар, тасвирлаш ва сунъий интеллект иловаларида яхшироқ ишлаш имконини беради.
Яқинлашиб келаётган Snapdragon 8 Ген2 биринчи бўлиб 8,5 Гбит/с тезликда Samsung LPDDR5X DRAM га эга бўлиши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!