Туркия ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган қисқа масофали баллистик ракетани синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Манбаларга кўра, ракета маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7 да порт шаҳри Ризе яқинидаги аэропортдан учирилган. У 561 километр масофага парвоз қилиб, Синоп порти яқинида денгизга қулаган.
Маълумот ўрнида, Туркия илк бор ўзининг баллистик ракеталарини 2018 йилнинг март ойида тестдан ўтказган эди. Сўнгра қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган Gökdoğan ҳамда узоқ масофали Bozdoğan ракеталари синови бўлиб ўтган. Жорий йилнинг июль ойида радарли Gökdoğan ракетаси синовдан ўтказилди. Маълумотларга кўра, иккала ракета ҳам йил охиригача фойдаланишга топширилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!