Yangiliklar

Андижондаги «Жаҳон бозори»да дўконлар ёниб кетди

Андижондаги «Жаҳон бозори»да дўконлар ёниб кетди

Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган «Жаҳон савдо комплекси»даги дўконларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, 2022 йил 19 октябрь куни соат 03.46 да Андижон шаҳар, Ёрбоши МФЙ, Наиман кўчасида жойлашган «Жаҳон савдо комплекси» АЖга қарашли дўконларда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:56 да етиб бориб, ёнғин соат 04:00 да тўлиқ қуршаб олинган, соат 04:16 да ёнғин батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.