Украина фуқаролигини олиш учун энди украин тили, Украина тарихи ва Конституция асосларидан имтиҳон топшириш керак бўлади.
Бу бўйича Рада тегишли қонун лойиҳасини асос сифатида қабул қилди. Уни 309 нафар халқ депутати қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, Украина фуқароси бўлишни истаганлар олдинги фуқароликдан воз кечишлари ва Украина ҳудудида камида 5 йил муқим яшаган бўлиши керак.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!