O‘zbekiston, Yangiliklar

Электр станциялари эксплуатация қилинади

Электр станциялари эксплуатация қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди.

Қоидаларга мувофиқ, қурилиши тугалланган ИЭС, ГЭС, ҚЭС, ШЭС ва бошқа электр ишлаб чиқарувчи станциялар эксплуатацияга қабул қилиниши керак.

Эксплуатациядан олдин қуйидагилар амалга оширилади:

ускуналарнинг индивидуал синовлари, асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг синов тарзида ишга туширилиши билан тугайдиган энергоблоклар учун алоҳида тузилмаларнинг функционал синовлари;

ускуналарнинг комплекс синаб кўрилиши.

Энергетика объектларида ишлашга махсус маълумотга эга ва тайёргарликдан ўтган шахсларга рухсат берилади.

Тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимлари камида 3 ойда бир марта аварияга қарши назорат машғулотларини ўтишлари шарт.

Шунингдек, Қоидаларда энергетика объектларининг эксплуатациясини ташкил этиш устидан техник ва технологик назорат қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш тартиби белгиланган.