O‘zbekiston, Yangiliklar

Йил бошидан буён қанча телефон импорт қилингани маълум қилинди

Йил бошидан буён қанча телефон импорт қилингани маълум қилинди

Ўзбекистонга 9 ойда қарийб 2,2 млн. дона телефон импорт қилинган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатди.

Маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 144,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2 178 575 дона мобил телефон импорт қилинган.

Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 255 621 тага ошган.

Ўзбекистон 9 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1,6 млн. дона

— БАА – 247,4 минг дона

— Вьетнам – 156,5 минг дона

— Ҳиндистон – 153,8 минг дона

— Қозоғистон – 25,4 минг дона

— Корея – 2,1 минг дона.