Yangiliklar

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп чақалоқ туғилгани айтилди

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп чақалоқ туғилгани айтилди

Ўзбекистонда туғилиш коэффициенти энг юқори бўлган туман ва шаҳарлар маълум қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида ҳар 1000 доимий аҳолисига нисбатан туғилиш коэффициенти энг юқори бўлган ҳудудлар:

  • Гулистон шаҳри – 71,7 та;
  • Чироқчи тумани – 43,6 та;
  • Навоий шаҳри – 34,1 та;
  • Сергели тумани – 33,1 та;
  • Янгиер шаҳри – 33 та;
  • Паяриқ тумани – 31,6 та;
  • Бандихон тумани – 30,9 та;
  • Жиззах шаҳри – 30,9 та;
  • Наманган шаҳри – 30,9 та;
  • Бектемир тумани – 30,4 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Статистика қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичларини эълон қилган эди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январ ҳолатига республиканинг  демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

  • аҳоли сони – 35,3 миллион киши;
  • аёллар сони – 17,5 миллион киши;
  • эркаклар сони – 17,8 миллион киши.

Шунингдек, шаҳарда яшовчилар – 17,9 миллион кишини, қишлоқда яшовчилар – 17,4 миллион кишини ташкил этмоқда. Бундан ташқари, туғилиш сони – 905,2 минг киши, ўлимлар сони – 174,5 минг киши, никоҳлар сони 305,1 мингта, ажримлар сони – 39,2 мингтани ташкил этмоқда.