Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.
«Кончилар» сафида ягона голни грузиялик легионер футболчи Гиорги Папава киритди. Унинг голи олмалиқликларга навбатдаги 3 очкони тақдим этди.
Учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ мухлисларга ҳаяжонли дамларни тақдим этган ўйин ўзгаришсиз якунланди. Қўшиб берилган вақт ҳам, иккинчи таймдаги ўйинчиларнинг кетма-кет алмашинуви ҳам ҳисобга таъсир ўтказа олмади.
Шундай қилиб, АГМК сўнгги 5 ўйиндаги натижаларга кўра, «Бунёдкор» устидан 3-ғалабасини қайд этди. «Кончилар» турнирдаги очколари сонини эса 35 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт жадвалда 4-поғонадан жой эгаллаган.
«Бунёдкор» ҳисобида 27 очко мавжуд бўлиб, клуб 9-поғонани банд этган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!