Yangiliklar

Самарқандда айбсиз ўқувчини уриб, тепган мактаб директори ишдан бўшатилди (видео)

Самарқандда айбсиз ўқувчини уриб, тепган мактаб директори ишдан бўшатилди (видео)

Самарқанд вилояти Ургут туманида айбсиз бўлган ўқувчини уриб, тепган мактаб директори ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «Bu Kun»да хабар берилди.

Хабарга кўра, 12 октябрь куни соат тахминан 13:30 ларда Ургут тумани 61-мактабнинг 6-синфда дарс ўтаётган она тили ва адабиёт ўқитувчиси коридорда директорнинг овозини эшитгач, болалар дарсга қулоқ солмасдан пиротехника воситаларини портлатаётганлигидан шикоят қилган.

Директор синф хонага кириб сўраб ўтирмасдан шу синф ўқувчиси Д.Ҳ ни дўппослаган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, жабрланувчи синфдаги безориликда иштирок этмаган, мактаб раҳбари ўқувчига тўрт мартагача тарсаки урган, у йиқилганидан сўнг оёғи билан тепган.

«Мендан айб ўтмаган. У пақилдоқ пақиллатгандан кейин директор ёнимга келиб, [қулоғимга урди]. Йиқилиб тушганимдан кейин ‘шантаж қилма’ деб тепиб ташлади», — дейди боланинг ўзи.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, Ургут туманидаги 61- умумтаълим мактабининг директори Б.Р. Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилди.