Жорий йилнинг 18 октябр куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида оқибати ўлим билан тугаган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Даҳшатли томони шундаки, ЙТҲ натижасида икк киши, жумладан, уч кун олдин дунёга келган гўдак вафот этган.
Ҳодиса спарк автомобили ҳайдовчисининг қарама-қарши йўналишда катта тезликда ҳаракатланиб, нехиа автоулови билан тўқнашиб кетиши туфайли юзага келган. Воқеа жойида спарк ҳайдовчиси ва шу куни туғруқхонадан олиб чиқилган 3 кунлик чақалоқ вафот этган.
Вилоят ИИБнинг маълум қилишича мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!