Yangiliklar

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, шаҳардаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2022 йил 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан  кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.