O‘zbekiston, Yangiliklar

Виртуал ўғирлик: тадбиркорни тунаган шахс вояга етмаган бола бўлиб чиқди

Виртуал ўғирлик: тадбиркорни тунаган шахс вояга етмаган бола бўлиб чиқди

Кейинги пайтларда пластик картадан пул ўғирлаш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Мана шундай ҳолатлардан бири Жиззах вилоятининг Зомин туманида юз берган.

Маълум бўлишича, тадбиркор маълум бир вақт оралиғида ўзига тегишли бўлган картадан 2 млн 791 минг сўм пул ечиб олинганлигини сезиб қолган ва бу ҳақида маҳаллий Ички ишлар органига мурожаат билан чиққан.

Тезкор суриштирувлар натижасида жиноятни амалга ошириб келаётган шахс аниқланган. Эътиборлиси, виртуал ўғирликни вояга етмаган, 2005 йилда туғилган Зомин туманининг Даштобод шаҳарчасида яшовчи фуқаро амалга ошириб келган.

Гумонланувчи ички ишлар органи ходимлари томонидан тегишли тартибда ушланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.